Корхона йилига мавжуд қувватларга қўшимча 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 260 та доимий иш ўринлари яратилди. Expo Kollor Prin Teks пахта-тўқимачилик кластери корхоналарида яратилган доимий иш ўринлари сони эса 1200 тадан ортди.
Яна бир муҳим жиҳати, ишлаб чиқаришда энергия тежамкор технологиялар қўлланмоқда. Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш мақсадида иншоотнинг том қисмига қуёш панеллари ўрнатилмоқда.