Март таҳлили: Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланди

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўрови шуни кўрсатдики, март ойида ишбилармонлик муҳитининг жамланган индекси февраль ойидаги 58 пунктга нисбатан 64 пунктни ташкил этди. Шу тариқа, мамлакатда ишбилармонлик муҳити ҳолатига салбий баҳо бериш улуши қарийб 4 фоизга камайган.

    Умуман олганда, марказ ўтказган сўров натижаларига кўра, март ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити ҳолати сезиларли даражада яхшиланган.

    Бу нималарда кўзга ташланади?

    Март ойида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи барча тармоқларда ўсди ва энг катта ўсиш иккинчи ой ҳам кетма-кет қишлоқ хўжалигида кузатилди. Агар февраль ойида ишбилармонлик муҳитининг жамланган кўрсаткичи 58 пунктни ташкил этган бўлса, март ойида 6 пунктга кўтарилиб, 64 пунктни ташкил этди ва бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ҳолатини ижобий, деб баҳолаш имконини беради.

    Тахминан 42 фоиз респондент бизнеснинг ҳозирги ҳолатини “яхши” деб баҳолаган, ёмонлашгани ҳақида хабар берган корхоналар сони эса 14 фоиздан 10 фоизгача камайган.

    Корхоналарнинг 22 фоизи ўз ходимлари сонини кўпайтирди, 45 фоизи эса ўз товарлари/хизматларига талабнинг ўсишини қайд этди.

    Март ойидаги талабнинг ҳолати, умуман олганда, компаниялар томонидан февраль ойига қараганда яхшироқ тавсифланган. Агар февраль ойида корхоналарнинг 40 фоизи талабнинг ошишини кутган бўлса, март ойида эса 45 фоизни ташкил этди.

    Қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқлари корхоналари орасида талабнинг ҳисоб-китоблари сезиларли даражада ошди.

    Бизнеснинг ҳолатини жорий баҳолаш сезиларли даражада яхшиланди. Бизнеснинг жорий ҳолати жамланган кўрсаткичи ой давомида 12 пунктга ўсди ва март ойидаги 35 пунктга нисбатан 49 пунктни ташкил этди.

    Келгуси 3 ойда бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутишнинг жамланган кўрсаткичи юқори даражада қолмоқда – 80 пункт (2022 йил март ойида – 74 пункт), бу барча тармоқларда жуда юқори оптимизм билан қувватланади.

    Кейинги 3 ойда бизнеснинг умумий аҳволи яхшиланишини кутаётган тадбиркорлар улуши 81 фоизни ташкил этди, 73 фоизи товар ва хизматларга талабнинг янада ошишини кутмоқда, 66 фоизи эса ходимлар сонини оширишни режалаштирмоқда.

    Март ойида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўровида қатнашган корхоналарнинг нарх бўйича кутилмалари кетма-кет иккинчи ой ўзгаришсиз қолиб, юқори даражада сақланди. Нархлар бўйича энг юқори кутилмалар қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида сақланиб қолди.

    Ҳисоб-китобларга кўра, тадбиркорларнинг 26 фоизи яқин 3 ой ичида ўз товарлари/хизматлари нархи ошишини кутмоқда.

    Умуман олганда, жорий ҳолат кўрсаткичлари ва кутилаётган кутилмалар ўртасидаги боғлиқлик келгуси 3 ойда ҳам иқтисодиёт ривожланишидаги ижобий тенденция давом этишини билдиради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates