Фарида Солиева Осиё чемпионати кумуш медали совриндори

    Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалларига сазовор бўлди.

    Аёллар ўртасида баландликка сакраш секторида иштирок этган Светлана Радзивил бронза медалини қўлга киритган бўлса, 400 метрга югуриш дастурида қатнашган Мудофаа вазирлиги Спорт маркази спортчиси, Қуролли Кучлар хизматчиси Фарида Солиева финал дастурида 52.95 сония натижа қайд этиб, марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди.

    Шу тариқа спортчимиз Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди. Қайд этиш жоиз, бу билан спортчимиз шахсий рекордини янгилади.