Карим Бензема мазкур баҳс олдидан берган интервьюсида ОЧЛ турнири ва ОКМК жамоаси ҳақида фикр билдирди: "ОЧЛ жуда муҳим турнир. Биз қийин ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Жамоа тайёр. Завқдан бошимиз кўкда. Бор кучимизни ишга солиб, ғалаба қозонишга интиламиз.
Биз уюшқоқ жамоамиз ва ҳар доим ўз ўйинимизни яхшилашга интиламиз. Айнан шу нарса бизнинг асосий мақсадимиз.
Футбол фалсафаси бутун дунёда ҳар хил, аммо менинг ролим ўзгаришсиз қолади: гол уриб ёки ассист бериб, жамоа ғалабасига ҳисса қўшиш.
Бугунги кунда жамоанинг ривожланишига қўшаётган ҳиссамдан фахрланаман.
Мен ишимни бажариш давомида бор куч ва эътиборимни максимал даражада ҳаракат қилишга интиламан. Бу совринларни қўлга киритиш мен учун энг муҳим вазифа".