Ёнғиндан зарар кўрган оилаларга уй-жойини тиклаш учун ёрдам берилади

    Мамлакатимизда 1 апрел 2025 518

    Ушбу тартиб шу йилнинг 1 апрелидан (бугундан) кучга киради.

    Президентнинг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида“ги Фармонига кўра, ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак“ жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатилади.

    Бунда мазкур миқдор 56 млн 250 минг сўмни ташкил қилади.