Октябрь ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий термаси рейтингда икки поғона кўтарилиб, 73-ўринни эгаллали. Сречко Катанец шогирдларининг Осиё қитъасидаги натижаси эса ўзгармаган – 10 ўрин.
Рейтингда кучли ўнликда ҳам ўзгариш йўқ. Аргентина ҳамон биринчи ўринда бормоқда. Франция иккинчи, Бразилия учинчи ўринда. Кейинги жойларни Англия (4), Бельгия (5), Португалия (6), Нидерландия (7), Испания (8), Италия (9) ва Хорватия (10) банд этган.
Осиё жамоалари орасида Япония пешқадам –18-ўрин. Қитъада топ-ўнликдан Эрон (21), Жанубий Корея (24), Австралия (27), Саудия Арабистони (57), Қатар (61), Ироқ (68), БАА (69), Уммон (72) ва Ўзбекистон (73) жой олган.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, миллий жамоамиз 2006-2007 йилда ФИФА рейтингидаги энг яхши натижага эришиб, 45-ўринни эгаллаган.