FIFA Бразилияни халқаро мусобақалардан четлаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Бразилия футбол конфедерациясини (CBF) ташкилот раҳбари сайловига аралашгани туфайли терма жамоанинг халқаро мусобақалардаги иштирокини тўхтатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

    FIFA, шунингдек, бу Бразилия терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати ва 2024 йилги Америка кубоги учун Жанубий Америка саралаш босқичидаги иштирокига таъсир қилишини қўшимча қилди.

    Декабрь ойи бошида Рио-де-Жанейро штати суди CBF президенти Эднальдо Родригесни ўтган йилги сайловлардаги қонунбузарликлар туфайли лавозимидан четлатган эди. FIFA вакилларининг фикрича, бу давлат органларининг мамлакат футбол ассоциациялари ишига аралашмаслик тўғрисидаги низомга зиддир.

    Эднальдо Родригес 2021 йилнинг 25 августидан буён мазкур лавозимини эгаллаб келмоқда. Жозе Пердис де Жезус CBFнинг раҳбари вазифасини бажарувчи бўлди, деб хабар беради mir24.tv.