Кеча ФИФА йилнинг энг яхши дарвозабонига топшириладиган The Best соврини учун номзодлар учлигини эълон қилди.
Якуний рўйхатдан уч дарвозабон – Яссин Буну (Марокаш, “Севиля”/ “Ал-Ҳилол”), Тибо Куртуа (Бельгия, “Реал”) ва Эдерсон (Бразилия, “Манчестер Сити”) жой олди.
Номзодлар рўйхатини шакллантиришда дарвозабонларнинг 2022 йил 19 декабрь кунидан 2023 йилнинг 20 август кунига қадар натижалари инобатга олинган.
The Best соврини учун даъвогарларга мухлислар ҳам ФИФА расмий сайтида овоз беришлари мумкин. Соврин соҳиби 15 январь куни эълон қилинади.