«Flyadeal» авиакомпанияси Наманганга парвозларни бошлади

    Шу йилнинг 15 январь куни Наманган аэропортида Саудия Арабистонининг «Flyadeal» авиакомпанияси биринчи рейси кутиб олинди.

    Ҳаво кемаси сатҳида 350 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан 10:21 да Наманганга қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан кутиб олинди.

    Жидда-Наманган-Жидда йўналиши бўйича мунтазам равишда тўғридан-тўғри рейслар Airbus A330 самолётларида ҳафтасига уч марта душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

    Эслатиб ўтамиз, «Flyadeal» авиакомпанияси 2024 йил 21 ноябрдан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйган эди – Тошкент ва Жидда ўртасидаги рейслар ҳар куни амалга оширилмоқда.

    «Flyadeal» Саудия Арабистонининг лоукостр форматидаги авиакомпанияси бўлиб, Жиддадаги Қирол Абдулазиз халқаро аэропортида жойлашган. Авиакомпания Саудия Арабистонининг етакчи ҳаво ташувчиси "Saudia Groupning" трансформация стратегияси доирасида 2017 йилда ташкил этилган.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates