Туман Ўзбекистондаги учта аэропорт фаолиятини чеклаб қўйди

    Нукус, Урганч ва Фарғона аэропортларини эрта тонгдан қуюқ туман қоплади. Аэропортларда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемаларини қабул қилиш ва учирилишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

    Хусусан, «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Санкт-Петербург – Урганч йўналиши бўйича HY-9638 рейси самолёти соат 06:04 да Бухородаги муқобил аэродромга қўнди.

    Тошкент – ​​Урганч/Урганч – Тошкент йўналиши бўйича HY-51/52 рейслари ҳам кечиктирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Тошкентдан Урганчга соат 12:00 га, қайтиш рейси эса соат 14:15 га кўчирилди.

    Шунингдек, «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент — Нукус йўналиши бўйича HY-11 рейси ҳам Нукусдаги туман сабаб маҳаллий вақт билан соат 11:30 га қолдирилди.

    Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Фарғона аэропортида самолётларни қабул қилишга чекловлар жорий этилди. «Silk Avia» авиакомпаниясининг Тошкент — Фарғона йўналишидаги US-401 рейси маҳаллий вақт билан соат 11:20 га кўчирилди.

    Фарғона аэропорти самолётларни учиришга одатдаги режимда ишламоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates