Ўзбекистон Венгрия ўртаси янада яқинроқ бўлади

    Транспорт 20 феврал 2025 1697

    Транспорт вазири “Wizz Air” авиакомпанияси бош директори ҳамда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёжеф Рожа билан музокаралар ўтказди.

    Учрашувда “Yojef Varadi Wizz Air Abu-Dhabi” компанияси Тошкент – Абу-Даби – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни кўпайтириш, Наманган ва Урганч шаҳарлари билан авиақатновларни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида қўшма авиакомпания ташкил этиш истиқболларини маълум қилди.

    Транспорт вазири И.Маҳкамов “Wizz Air” авиакомпаниясига Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва жорий йил охиригача Тошкент – Будапешт – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсни ташкил этишни таклиф қилди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малайзиянинг “AirAsia X” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олганди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates