Фориш туманида ҳам 37 нафар бола озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланди

    Жиззах вилоятининг Фориш туманида 2025 йил 9 октябрь куни бир неча мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг оммавий заҳарланиши кузатилди.

    Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Туман тиббиёт бирлашмаси маълумотларига кўра, соат 9:00 дан 16:00 гача бўлган вақт ичида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 37 нафар бола иситма кўтарилиши, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиши ва ҳолсизлик каби шикоятлар билан шифокорларга мурожаат қилган.

    Эпидемиологик суриштирув натижасида аниқланишича, болалар 8 октябрь куни ўзлари тарбияланаётган таълим ташкилотида биокефир, сир ва сариёғ каби маҳсулотларни истеъмол қилган. Шундан кейин уларда ошқозон-ичак тизими билан боғлиқ оғриқли ҳолатлар юзага келган. Дастлабки текширувлар асосида “ўткир диарея” ташхиси қўйилиб, болалар стационарда тиббий ёрдам олмоқда.

    Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг дастлабки хулосасига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва ишлов беришда санитария қоидаларига риоя этилмаган. Бу эса болалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

    Ҳозирда Фориш туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates