Франциялик 22 ёшли хакер 116 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

    Хакер  жиноятларни бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб содир этгани учун айблов эълон қилинган.

    "ShinyHunters" хакерлар гуруҳи аъзоси деб ҳисобланаётган 22 ёшли Франция фуқароси АҚШ қонунчилигига мувофиқ 116 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

    "ShinyHunters" хакерлар гуруҳи 2020 йил бошидан АҚШнинг Вашингтон штати ва бошқа давлатлар йирик компаниялари маълумотларини ўғирлашда ва улар орқали товламачилик қилишда айбланиб, гуруҳ аъзолари қидирувга берилган.

    Хакер жиноятларни бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб содир этгани учун айблов эълон қилинган.

    Унга АҚШ қонунчилигига мувофиқ, компьютер технологияларидан фойдаланиб содир этган фирибгарлик учун 10 йил, электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этганлиги учун 27 йил, электрон алоқа воситаларидан фойдаланиб, такроран фирибгарлик содир этганлиги учун 20 йил, яна 6 та жинояти учун айбловлар эълон қилиниши кўрсатилган.