Одамлар қандай қилиб фирибгарлик схемасининг иштирокчисига айланади?

    Замонавий фирибгарлар турли усуллар билан пул ўғирлаши билан эмас, балки ўз жиноий фаолиятига жалб этиши билан ҳам хавфлидир.

    Мессенжерда сизга нотаниш, бироқ сизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтингизда бир-нечта танишларингизнинг дўстлари рўйхатида мавжуд бўлган шахс смс ёзиб, енгил ва даромадли қўшимча иш таклиф қилади.

    Ёки банкомат ёнида тушкунликка тушган бир нотаниш шахс сизга умидсиз ҳолатда эканини, унга зудлик билан пул кераклигини, банк картаси эса ишламай қолганини айтади. Сўнг, у сиздан таниши юбориши лозим бўлган пулни сизнинг пластик картангизга қабул қилиб, уни нақдлаштириб беришда амалий ёрдам беришингизни сўрайди.

    Бир қараганда, бунда шубҳали ҳеч нарса йўқдек. Ҳаётда турли ҳолатлар бўлиб туради. Аммо рози бўлманг! Сиз фирибгарлик схемасининг иштирокчисига айланишингиз мумкин. Бу эса ҳатто жиноий жавобгарликка тортилишингизга сабаб бўлиши мумкин.

    Эҳтимол, фирибгарлар сиздан «дроп» — яъни, (воситачи) сифатида фойдаланмоқчи.

    Фирибгарлар билан муносабатга киришмаслик учун нима қилиш керак?

    1. Банкомат ёнида нотаниш одамларга ёрдам беришга рози бўлманг.

    Агар банкомат банк биносида жойлашган бўлса, ушбу масала бўйича банк ходимини чақиринг. Агар банкомат савдо марказида ёки бошқа жойда бўлса, ҳамсуҳбатингизга мулойимлик билан рад жавобини беринг ва унга банкнинг «ишонч телефони»га қўнғироқ қилишни тавсия этинг.

    2. Енгил даромад ҳақидаги таклифларга рози бўлманг.

    Ҳатто бундай таклиф сизнинг дўстингиз ёки танишингиз томонидан келган бўлса ҳам. Сиздан жиноий мақсадларда фойдаланишлари мумкин, дўстингиз эса ўзи ноқонуний схемада иштирок этаётганлигини ва сизни ҳам унга жалб қилаётганлигини билмаслиги мумкин.

    3. Агар мавжуд бўш иш ўринлари сизда шубҳа уйғотса, эҳтимолий иш берувчилар билан мулоқотни давом эттирманг.

    Компаниянинг расмий номини ва веб-сайти манзилини аниқлаштиринг ҳамда сайтида кўрсатилган рақамга ўзингиз қайта қўнғироқ қилинг. Шунингдек, компания ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни ҳам кўриб чиқинг. Агар бундай маълумотлар мавжуд бўлмаса, бу ҳам огоҳлантирувчи белги бўлиши мумкин.

    4. Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда бегона одамларнинг таклифларига жавоб берманг.

    Кўп ҳолатларда фирибгарлар айнан шу жойларда «дроппер» (воситачи) излайдилар — ёки оддий суҳбат орқали танишишга уринадилар ёки енгил даромадли иш таклиф қиладилар. Албатта, бундай иш ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин (фирибгарлик схемасини тушуниш учун), лекин ҳеч қандай топшириқ ва илтимосларни бажариш мумкин эмас.

    5. Ҳар қандай шубҳали ҳолатда банкка ўзингиз қўнғироқ қилинг.

    Агар сизга гўёки банкингиздан қўнғироқ бўлса, лекин суҳбат шубҳали мавзулар ҳақида бўлса ёки сизда ноқулайлик уйғотса, улар нима талаб қилаётганлигини аниқлаб олинг, уяли алоқа орқали суҳбатни тўхтатинг ва банк картангизда кўрсатилган расмий рақам орқали ўзингиз банк «ишонч телефони»га қайта қўнғироқ қилинг.

    Суҳбат давомида банк ходимига қўнғироқ ҳақида барча маълумотларни сўзлаб беринг, у сизга ҳақиқатдан ҳам банк ходими қўнғироқ қилганлиги ёки қўнғироқ қилмаганлигини айтади ҳамда бундай ҳолатларда ўзингизни қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат беради.

    Фирибгарлардан қандай қутулиш мумкин?

    Телефон орқали ҳеч кимга СМС-хабарлардан олинган парол ва кодларни айтманг (суҳбатдошингиз сизга ўзини ким сифатида таништиришидан қатъий назар) ва ўзингиз танимаган шахслар кўрсатмасига асосан пластик картангиз билан ҳеч қандай операцияларни амалга оширманг;

    Эълонлар сайти орқали харид қилганда, тўловни фақат товар ёки хизматни олганингиздан сўнг амалга оширинг;

    Номаълум ҳаволаларга ўтманг ва уяли алоқа воситангизга бегона иловаларни юклаб олманг.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates