Ҳуқуқ-тартибот идоралари хабарга кўра, гуруҳ аъзолари хорижий букмекерлик компаниялари билан ҳамкорлик қилиб, ноқонуний йўллар орқали маблағларни крипто-активлар айланмаси орқали қонунийлаштиришга уринган. Ушбу фаолиятда улар қонунда белгиланган тартибларни бузган ҳолда Desent платформасидан фойдаланган.
Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилар қўлга олиниб, уларнинг жорий йил январь ойидан буён умумий қиймати 180 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний операциялар амалга оширгани фош этилди.
Текширув жараёнида жиноят даромадларини яшириш учун фойдаланилган 38 дона мобил телефон ва мингга яқин пластик карталар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.








