«.apk» вирусли дастури билан боғлиқ жиноятчилар қўлга олинди

    "apk" вирусларини яратиб, фуқароларнинг пул маблағларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ Тошкент шаҳрида қўлга олинди.

    Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати маълум қилди.

    Республика бўйлаб эълон қилинган Хавфсиз кибермакон тезкор профилактик тадбирлари доирасида олиб борилган ўрганишларда аниқланишича, жиноий гуруҳнинг 11 нафар аъзоси турли давлат фуқароси экан.

    Олиб борилган тезкор-техник тадбирлар натижасида ушбу гуруҳнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди.

    Уларнинг телефон қурилмалари текширилганда 133 нафар шахснинг банк карталаридан 2 миллиард 838 миллион 278 минг сўмдан ортиқ пул маблағи ўғирлангани ҳамда жиноий гуруҳнинг ҳар бири ушбу маблағдан улуш олиб келгани аниқланди.

    Ҳолат юзасидан ЖК.нинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.

    Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг республика ҳудудидаги бошқа шериклари ва жабрланувчилар доирасини аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates