Франциянинг "Лилль" клуби ўзбекистонлик форвард учун 13-14 млн евро таклиф қилишга тайёр.
Манбаларнинг хабар беришича, Шомуродовнинг ўзи Италияда қолишни истамоқда. Туриннинг "Торино" клуби ҳам футболчини қўлга киритиш учун музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Лилль" клуби 2020/21 йилги мавсум Франция чемпионига айланганди. Жамоа айни пайтда Лига 1 турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.