Ўзбекистонлик француз тили ўқитувчилари Францияда стажировка ўтайди

    Жорий йилнинг 17 январь куни А. Авлоний илмий-тадқиқот институт директори А. Раджиев Франция элчихонасининг таълим ҳамкорлиги бўйича минтақавий атташеси Серж Беллини ҳамда элчихонанинг маданий ва техник ҳамкорлик бўлими ходими Улуғбек Мансуров билан навбатдаги учинчи учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувлар натижасига кўра, мактабларда фаолият юритаётган француз тили ўқитувчилари учун икки йўналишда малака ошириш жараёнини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

    Бунда:

    • бир томондан, юқори натижа кўрсатган француз тили ўқитувчилари учун Франция давлатининг илғор таълим муассасаларига стажировка ва хизмат сафарларини уюштириш;
    • иккинчи томондан, Франция элчихонаси ҳамкорлигида мактаблардаги жами 2761 нафар француз тили ўқитувчилари учун малака ошириш курсларини ташкил этишга қаратилган лойиҳа олиб бориш режалаштирилди.

    Кўзда тутилаётган лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида ҳар бир ҳудуддан учтадан жами 42 нафар С1 даражага эга бўлган француз тили ўқитувчилар танлаб олиниши ва француз мутахассислари томонидан яратилган дастур асосида тренерликка тайёрлов курслари бўйича малака ошириши белгиланди.

    Кейинчалик, улар ёрдамида жорий йилда француз тили ўқитувчилари учун сайёр гуруҳлар томонидан анъанавий шаклда ҳамда “Узлуксиз касбий таълим” LMS платформасидаги лойиҳа доирасида яратиладиган видеодарслар орқали масофавий малака ошириш курсларини олиб бориш режалаштирилди.

    Шунингдек, учрашув давомида мамлакатимизда француз тилини хорижий тил сифатида ўрганишни ривожлантириш ва мактаб ўқувчиларининг француз тилида нутқ кўникмаларини ошириш бўйича жаноб Беллини томонидан Миллий дастур, дарсликлар ва малака ошириш тизимини уйғунлаштириш, Франциядаги етакчи нашриётлар (Hachette, Didier FLE, CLE International) томонидан француз тилини хорижий тил сифатида ўқитишга қаратилган дарсликларни маҳаллийлаштириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида бир қатор таклифлар берилди. Бундан ташқари, жаноб Беллини Франция давлати Европа Иттифоқининг 2022 йилнинг дастлабки 6 ойи учун "раис" этиб сайланганлигини ва бундан мамлакатимизда бошқа Европа тилларини ўқитиш тизимини ривожлантириш учун ҳам фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.

    Ҳамкорликнинг кейинги қадами сифатида лойиҳа ишчи гуруҳини шакллантириш ҳамда жорий йилнинг 21 январь куни жаноб Беллини иштирокида A. Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти биносида лойиҳа йўл харитасини ишлаб чиқишга қаратилган ишчи гуруҳнинг биринчи учрашувини ўтказишга келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates