Жаҳон банки билан ҳамкорлик режалари ва истиқболлари муҳокама этилди

    Яқинда Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори Баходир Рахматов ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Жаноб Мантованелли «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва жорий йил март ойида қабул қилинган Президент қарори доирасида Агентликнинг стратегик ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Айни пайтда Ўзбекистон ва Жаҳон банки энергетика, қишлоқ хўжалиги, ер-сув масалалари, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳалари бўйича муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келяпти.

    Хусусан, Халқаро молия корпорацияси билан биргаликда «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун жорий йилда иқтисодиёт тармоқларига 50 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб этишда ишончли ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

    Томонлар, шунингдек, Жаҳон банкининг турли масалалар бўйича тавсияларини кўриб чиқиш ва амалга ошириш, умуман, самарали ишларни ташкил этишнинг янги механизмини ишга туширишга келишиб олдилар, деб хабар беради Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates