Фукусима-1 АЭС сувининг навбатдаги партиясини океанга оқизиш ишлари якунланди

    “Фукусима-1” АЭС оператори ўтган йилнинг август ойидан бери еттинчи ва жорий молиявий йил бошидан буён учинчи бор таркибида радиоактив моддалар кам бўлган сувни океанга оқизиш якунланганини маълум қилди.

    Сувни оқизиқ 28 июнь куни бошланди ва режалаштирилганидек сешанба куни якунланди. Бу сафар 7 минг 846 тонна сув чиқариб ташланган бўлса, ўтган йилнинг август ойидан буён оқизиб юборилган сувнинг умумий миқдори 54,7 минг тоннани ташкил этади. Станция оператори ТЕРCО станциясидан 3 километр масофада 10 та кузатув мосламасини ўрнатди ва максимал тритий миқдори литрига 18 беккерелни ташкил этишини, тўхтатилиши керак бўлган қуйи чегара эса литрига 700 беккерел эканлигини аниқлади.

    Ўтган йилнинг август ойида ТЕРCО компанияси 2011 йилдаги авария оқибатида вайрон бўлган реакторларни совитгандан сўнг қолган ва ALPS тизимида радионуклидларнинг катта қисмидан тозаланган сувни океанга оқизиш бошланганди, деб хабар беради ria.ru.



    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates