Фуқаро кўп қаватли уй олдида ўзига қўшимча уй ва офис қуриб олгани аниқланди

    Урбанизация 6 май 2023 1263

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси Тошкент шаҳри Юнособод тумани 18-мавзе 54-уйда фуқаронинг кўп қаватли уй олдида ўзига қўшимча уй ва офис қуриб олгани аниқлади.

    Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирилиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Маълум қилинишича, фуқароларнинг мурожаатига асосан 2019 йилда қурилиши тугалланган ва давлат комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган мазкур уйдаги ноқонуний ҳолат ўрганилган.

    Унга кўра 3-хонадон мулкдори Н.Раҳманова томонидан ўзбошимчалик билан очиқ майдон бўлган терасса қисми ғишт билан ёпиб, яшаш жойи ва офис сифатида фойдаланаётгани маълум бўлди.

    Ҳолат бўйича фуқарога нисбатан тегишли тартибда байёнома расмийлаштирилиб, ўзгартирилган жойларни аввалги ҳолатига қайтариш бўйича мулкдорга мажбурий кўрсатма берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates