Фуқаролар тинчини бузиш мумкин бўлмаган вақт оралиғи узайтирилиши мумкин

    Депутатлар «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда масъул қўмитага қайтаришди.

    Қайд этилишича, айрим нормаларни аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш зарур.

    Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғини амалдаги етти соатдан (соат 23:00 дан 06:00 гача) саккиз соатга (соат 23:00 дан 07:00 гача), дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача бўлган вақт оралиғига ўзгартириш таклиф этилмоқда.

    Ушбу вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтириляпти.

    Шунингдек, аҳоли истиқомат қиладиган кўп квартирали уйларда шовқининг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган қурилиш ва таъмирлаш ишларини иш кунлари соат 09:00 дан 18:00гача амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates