Фуқароларнинг юридик ёрдам олиши осонлашади

    Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2022 йил 24 июндаги қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

    Конституциявий қонун лойиҳасида фуқароларнинг юридик ёрдам олиш масаласи ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Хусусан, Конституция муқаддимасининг ўзида ҳам “ҳар бир инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати, фаровонлиги ҳамда манфаатлари тўғрисида ғамхўрлик қиладиган, инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатни барпо етиш ҳамда мустаҳкамлаш борасида ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятимизни англаган ҳолда” деган мазмундаги банд киритилган.

    Конституцияга киритилаётган мазкур норма, ўз навбатида, янги Ўзбекистонда ҳар қандай ислоҳатлар инсон қарди учун еканлиги, инсонларнинг қонуний ҳуқуқлар ва манфаатлари давлат ҳимоясида еканлиги ҳақида ҳоялар ифодаланган. Шунингдек, Конституциявий Қонун лойиҳасида Конституциянинг 26-моддасига “Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминланади. Aйбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф етиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак. Қонунни қўллаш жараёнида юзага келадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт емас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин” деган устовор норманинг киритилиши фуқароларнинг юридик хизматдан фойдаланиши конституциявий ҳуқуқ сифатида янада тан олинмоқда.

    Хусусан, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зейд Раад Aл-Хусейн таъкидлашича “Президент Шавкат Мирзиёйев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси жуда жиддий ва ёрқин дастур, унда БМТнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ғоялари ва ислоҳотлари акс етган. Биз Стратегияда кўзда тутилган ислоҳотлар узоқ муддатга мўлжалланган, уларни амалга ошириш учун маълум бир муддат талаб етилади, деб ҳисоблаймиз, бироқ енг асосийси, жараён бошланди”.
    Шу билан бирга алоҳида таъкидлашимиз лозимки, Конституциявий Қонун лойиҳасида 261-модда янги модда қўшилган бўлиб, унга кўра “Ҳар бир шахс адвокат ёрдамидан ўз танловига кўра ҳамда жиноят процессининг ҳар қандай босқичида фойдаланиш, шахс ушлаб турилганида еса унинг ҳаракатланиш еркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан еътиборан фойдаланиш ҳуқуқига ега.


    Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбловнинг моҳияти ва асослари тўғрисида хабардор қилиниш, ўзига қарши кўрсатма берган гувоҳлар билан юзлаштирилиш, ўз фойдасига кўрсатма бераётган гувоҳларнинг чақиртирилиши ҳуқуқига ега.
    Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ҳуқуқбузарликлардан ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга одил судловдан фойдалана олишини ва йетказилган зарар компенсация қилинишини таъминлайди.

    Ҳар бир шахс давлат органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракацизлиги туфайли йетказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига ега.”
    Янги Ўзбекистон шароитида фуқароларнинг юридик, айниқса бепул юридик ёрдам олиш бўйича ҳуқуқлари тубдан ўзгартирилмоқда. Шу билан бирга юридик ёрдам олиш соҳасида мавжуд ортиқча тартиб-таомиллар қисқартирилган ҳолда, соддалаштирилган тизим яратилмоқда. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёйев
    30-май куни “Aдвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра,

    2023-йил 1-январдан:
    • адвокатлик фаолияти учун лицензия бериш, малака имтиҳонини топшириш тартиби сақланган ҳолда, “Лицензия” ахборот тизими орқали;
    • адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш ЯИДХП орқали амалга оширилади;
    • адвокатликни бошлашда малака имтиҳонини топшириш, лицензия олиш ва адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

    2023-йил 1-январдан фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, адвокатура соҳасини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари фаолияти билан интеграция қилишни назарда тутувчи “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилади.

    Хулоса қилиб айтганда, янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан конститусявий ислоҳотлар фуқароларнинг турмуш тарзини янада оширишга, малакали юридик ёрдамдан тўлиқ фойдаланишга, ўзларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришга ёрдам беради.
    Шу боис, қонун лойиҳасидаги Конституцияга малакали юридик ёрдам олишга оид нормаларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни қўллаб-қувватлаган ҳолда ушбу ғоялар яқин келажакда ватанимиз тараққиятига, ватандошларимиз езгу умид ва истакларини амалга оширишни таъминлашга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.

    Нодирбек Жалилов,
    Тошкент давлат юридик университетининг
    Ихтисослаштирилган филиали ўқитувчиси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates