Футбол афсонаси Марадона ўлимидан сўнг оқланди

    Аргентиналик марҳум футболчи Диего Марадона (1960-2020) Италияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик иши бўйича тўлиқ оқланди.

    Футболчи адвокатининг маълумотларига кўра, олий суд марҳум футболчида солиқдан бўйин товлаш жинояти йўқлигини тан олди ва Италия солиқ органлари билан юзага келган жанжал тугатилди.

    Аргентиналик футболчи тириклик вақтида Италияда унинг мулклари мусодара қилинаётганлиги ва ҳатто қамоқ жазоси билан таҳдид қилинганлиги сабабли ушбу давлатга бир муддат кира олмаган.