Футбол майдони ва яшил ҳудуд ўрнида бино қурилиши юзасидан депутатлик сўрови юборилди

    Ер кодекси 64-моддасида аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари ҳисобланади.

    Яккасарой тумани Юнус Ражабий маҳалла фуқаролар йиғинидаги футбол майдони ва яшил ҳудуд жойлашган ерда кўп қаватли бино қурилиши режалаштирилгани турли фикр ҳамда хулосаларга сабаб бўлмоқда. Бу борада қонун ҳужжатлари, реал вазиятнинг ҳуқуқий ҳолати атрофлича ўрганилмоқда.

    Ер кодекси 64-моддасида аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари ҳисобланади ҳамда умумий фойдаланишдаги ерларда бу ер қайси мақсадга хизмат қилса, фақат шунга мос келадиган иморат ва иншоотлар қуришга рухсат берилиши қайд этилган.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов мазкур масала бўйича ўз нуқтаи-назарини баён этиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими (в.б) Ш.Б.Умурзаковга депутатлик сўрови юборди.

    Ўзбекистон ХДП Марказий кенгаши

    ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates