Футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати Андижонда ўтказилиши мумкин

    Спорт 29 июн 2023 1633

    Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    Ўзбекистонда ўтказилиши эълон қилинган чемпионатнинг асосий мезбони Андижон бўлиши кутилмоқда.

    Ҳозирда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур режа бўйича бир қанча ҳаракатларни амалга оширмоқда.

    «Бундай нуфузли мусобақанинг Андижонда ўтказилиши вилоятимиздаги футбол оламида жуда катта ўзгаришларни амалга оширишда навбатдаги асосий қадам бўла олади», — дейилади хабарда.