Футзал: Осиё кубогига қуръа ташланди

    Ўзбекистон “Б” гуруҳда

    2024-йилнинг 17 — 28-апрель кунлари Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги мусобақалари бўлиб ўтади. Кеча шу мусобақага қуръа ташланди.

    Жамоалар қуйидаги гуруҳлардан ўрин олди:

    “А” гуруҳ – Таиланд, Ветнам, Мянма, Хитой.

    “Б” гуруҳ – Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Ироқ, Австралия.

    “C” гуруҳ – Япония, Тожикистон, Жанубий Корея, Қирғизистон.

    “Д” гуруҳ – Эрон, Кувайт, Баҳрайн, Афғонистон.

    Эслатиб ўтамиз, энг яхши 5 жамоа Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмани қўлга киритади.