Футзалчиларимиз ўқув-машғулот йиғинини бошлади

    Улар Эрон термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

    Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлади. Улар йиғиннинг иккинчи қисмини Теҳронда давом эттиради.

    ЎФА матбуот хизмати хабарига қараганда, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари йиғин доирасида Эрон футзал миллий жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Баҳслар 16 ва 18 апрель кунлари бўлиб ўтади.