Ғ. Дустов суд залидан маъмурий қамоқдан озод қилинди

    Апелляция судида Ғ. Дустовнинг майда безорилик содир этгани тасдиқланиб, биринчи инстанция суди томонидан унинг ҳаракати тўғри квалификация қилинган деб топилди.

    Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2024 йил 26 декабрдаги қарорига мувофиқ 1978 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган Ғ. Дустов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

    Бугун Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясида Ғ. Дустовнинг адвокатлари томонидан биринчи инстанция судининг қарори устидан берилган апелляция шикоятлари судья Ф. Эргашев раислигида кўриб чиқилди.

    Апелляция судида Ғ. Дустовнинг майда безорилик содир этгани тасдиқланиб, биринчи инстанция суди томонидан унинг ҳаракати тўғри квалификация қилинган деб топилди.

    Шунингдек, суд Ғ. Дустов аввал ҳам (1 йил мобайнида) айнан шу турдаги ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги сабабли адвокатларнинг Ғ. Дустовга ярашувга бўлган ҳуқуқини тушунтирмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишмади.

    Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 3 январдаги ажримига мувофиқ Ғ. Дустовга нисбатан жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан чиқарилган қарор ўзгартирилиб, ҳуқуқбузарнинг пушаймонлиги, соғлиғи ҳамда маҳалла еттилигининг унга енгиллик беришни сўраб кафиллик билдирилганлиги инобатга олинган ҳолда унга тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси 8 сутка маъмурий қамоқ жазосига келтирилди.

    Бугунги кун ҳолатига Ғ. Дустов жазони тўлиқ ўтаганлиги боис суд залидан маъмурий қамоқдан озод қилинди.

    Адвокатларнинг апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

    Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси қарори устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates