Давлатимиз раҳбари кўрсатмаси билан пойтахтимиздаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига туташ ҳудудда «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» номли ёдгорлик барпо этиш вазифаси юклатилган эди.
Шу муносабат билан 2023 йилнинг 10 октябрь санасида Вазирлар Маҳкамасининг «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» номли ёдгорлик мажмуаси учун архитектура ишланмалари танлови эълон қилинганди.
Танловга тақдим қилинган лойиҳалар Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон бадиий академияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирилиги ва бошқа тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ҳакамлар томонидан баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.
Ўнга яқин лойиҳалар орасида Шоҳруҳ Ўрозов ва Акрам Рауповнинг ижодий иши 764 балл тўплаб, муаллифлар биринчи даражали диплом ҳамда 100 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди.
Иккинчи даражали диплом ва 75 миллион сўм пул мукофоти билан Александр Куранов ва Орифжон Жалалов, учинчи даражали диплом ва 50 миллион сўм пул мукофоти билан Алишер Боқиев тақдирланди.