Унда томонлар икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш, Ўзбекистондаги бир қатор университетларда араб тили ўқитилиши сифатини ошириш, шунингдек, ўзбекистонлик талабаларни Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиши имкониятларини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Элчи Саудия Арабистони Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўналишлари ва шаклларини фаоллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва амалга оширишга тайёр эканини қайд этди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.
Шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Подшоҳ Салмон халқаро араб тили академияси билан йўлга қўйилган ҳамкорлиги эътироф этилди.