Жарангдор сўз...

    Журналист... Оҳанги жарангдор сўз, жарангдор-ки қулоққа чалиниши билан одамни ўзига оҳанрабодек тортади.

    Илгари (блогерлар пайдо бўлмагунча) бизнинг қишлоқ ҳаётини ёритишга фалон редакциядан журналист келибди деб эшитган кимса бор-ки, сергак тортган. Радио ё тележурналист экан деса ҳаяжони икки ҳисса ортган. Бу сўз нафақат халқ орасида, балки юқори давраларда ҳам чиннидек жаранг сочган, сочмоқда ва аслидаям сочишда давом этмоғи керак!

    Бу жарангдор сўзнинг ўсиб-униши, сайқалланиши ва улуғ мартабага эга бўлиб вояга етиши учун соат капгири қанча айланган, сойнинг суви неча бордумалаган ва не даврларни бошидан кечирган. Буларнинг барчасини ортида оддий инсонлармеҳнати, мактабда адабиёт ва шеърга кўнгил қўйиб, ўқувчидан талабага, талабадан мухбир ёки муҳаррирга айланган кўплаб азизларнинг умри тикилган.

    Шу сабабдан нафақат журналистнингсўзи ёки қалами, балки бу сўзнинг жаранги ҳам қулоқларга нажотбахш бўлиб эшитилаверади. Уларнинг қаламидан қоғозга тўкилган ҳаққоний, ўткир ва холисона сўзлар сафи жамиятдагиқайсидир муаммо ёки камчиликни бўй-басти билан кўрсатишга, турфа иллатларнинг илдизига болтабўлиб, барҳам топтиришга қодир куч бўлиб қолаверади.

    Сабаби эса журналист халқи халқ билан халқона тилда, таъбир жоиз бўлса халқона шевада бирдек сўзлаша олади. Шундан бўлса керак халқимиз журналистни ўз яқинидек кўради, шундай қабул қилади, уларга ишонади, таянади,суяди, суянади.

    Куни кеча она ер бағрига қўйилган устозим Абдурауф Қоржовов ҳам шу сўзни жаранглашига меҳнати сингган, элнинг суйган фарзандига айланиб кетган журналистлар бири эди десам муболаға бўлмас. Устоз умрини журналистикага бахш этди, фақат ижод билан банд бўлди. Шогирдлари ҳам бисёр, нафақат журналистикада, балки иқтисодчилар орасида ҳам у кишининг кўплаб шогирдлари учрайди.

    Нега иқтисодчилар дейсизми? Чунки, у киши иқтисодга ихтисослашган журналист эди. Иқтисодни иқтисодчилардан яхши билиши ҳар доим ҳар даврада тилга олинарди. Ҳар доим ўзи режалаштирган мавзуларни ёритиш мақсадида шошиб юрарди. Ижодини газетадан бошлаб газетада тугатди. 1975 йилдан бошлаб фаолиятини ҳисобласак, бир кам эллик йил журналистикани ичида яшабди.

    Салкам ярим аср. Бу ҳазилакам эмас. Бунда яшаш учун инсонда фақат сабр бўлиши етарлимас, бир соҳада меҳнат қилиш учун инсон шу соҳани севиши керак. Назаримда Она ва Ватандан кейин учинчи ўринда ўз касбини севиб яшар эди Қоржовов. У киши умри давомида гоҳ газета, гоҳ телевидениега ўтиб ишлаган бўлса-да, лекин журналистикани тарк этмади, этолмади. Бу соҳага кирган инсонларга хос хусусият аслида, агар ростанам севиб кирган бўлса албатта. Мана шундан ҳам у кишининг ўз касбига нақадар садоқатли бўлганлигини англаш мушкул эмас.


    Бутун умрингизни соҳага тикиб, нафақат журналист сўзи
    нинг жамият орасида янада жарангдор бўлиши, балки миллий журналистикаравнақига умрбўйи ҳисса қўшиб яшаган Сиздек инсон учун ҳамиша таъзимдамиз.

    Нафақат бир журналист сифатида, балки камтарона ва оддий умр кечириб, ҳаётда чексиз ҳурмат қозона олган инсон эканлигингизни жаноза иштирокчиларидан, уларнинг юз-кўзидаги ифодадан чуқур ҳис қилдик.

    Домла ўқиган дуоларда қайд этганидек, илоҳим қилган эзгу амалларингиз ўзингизга ҳамроҳ бўлсин, қабрингизни Художон ўзи нурга тўлдирсин, яқинларингизга сабр берсин устоз...

    P.S. Маълум бўлишича, устозимиз (жон тарк этмасидан олдин) худди ўлимини олдиндан сезгандек 7 май куни ҳовлидаги кичик боғчага ўз қўллари билан икки туп мевали кўчат ўтқазибди. Шундан сўнг, ишга отланиш учун тайёргарлик чоғида омонатини топширибди.

    Экилган кўчатлар бир кун келиб мева ва соя берар, ундан баҳра оладиган ўғил-қизлар энг камида журналист бўлиб вояга етар, журналистика Сиз эккан кўчатларда ҳам давом этажак, деб умид қиламиз.

    Руҳингиз шод бўлсин азиз устозим!

    Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун...

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates