Хабарда таъкидланишича, Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов ва Ганалик инвестор Келвин Лого Кваси Ангрен билан учрашди.
Учрашувда Ангрен шаҳар спорт мактабига қарашли “Кимёгар” стадионини ва ушбу ҳуддуда спортчилар учун спорт базасини янгидан барпо этиш лойиҳаси кўриб чиқилди.
Мазкур лойиҳа давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши белгиланган бўлиб, инвестор томонидан 2,5 млн доллор инвестиция киритиши бўйича музокоралар ўтказилди.
Шунингдек томонлар лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Хорижий инвесторга кўмаклашиш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича келишиб олинди.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг кейинги истиқболлари атрофлича таҳлил этилди.