Қорақалпоғистонда икки йилда 64 та инвестиция лойиҳаси ишга тушгани натижасида 5 мингдан зиёд аҳоли ишли бўлди

    Саида Мирзиёева Нукусда мутасаддилар билан янги инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилди.

    Қорақалпоғистон секин-аста фаол иқтисодий ҳудудга айланмоқда. Икки йилда 64 та инвестиция лойиҳаси ишга тушгани натижасида 5 мингдан зиёд аҳоли ишли бўлган.

    Янги лойиҳалар Қорақалпоғистонда саноат, логистика, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиради. Яқин йилларда қиймати 2 миллиард долларга яқин яна 27 та лойиҳа йўлга қўйилади, салкам 10 минг киши иш билан таъминланади.

    «Менга ҳудуддаги газ, йўл қурилиши ва бизнесни ривожлантириш бўйича дуч келинаётган муаммолар ҳақида ҳам ахборот беришди. Биргаликда улар бўйича ечимларни кўриб чиқдик.Янги заводлар, клиникалар, дам олиш масканлари ва логистика марказлари — барчаси қорақалпоқ элининг ҳаётини яхшилашга, иқтисодий ўсишга хизмат қилишига ишонаман», деб ёзди Президент админстрацияси раҳбари.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates