Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилади

    Бизнес 12 феврал 2025 1105

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-51-сон, 11.02.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2025 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХМИ/ХҲМТ) иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қуйидаги мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:

    • давлат кафолати остида жалб қилинадиган кредитлар ҳисобидан белгиланган миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш;
    • кафолатланмаган кредитлар ҳисобидан белгиланган миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш;
    • белгиланган миқдоридаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.

    Мазкур мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун халқаро ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳалари билан ишлаш бўйича Фавқулодда штаб ва унинг ҳудудий штаблари ташкил этилади.

    ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларини тузиш амалиёти 2025 йил 1 мартдан босқичма-босқич тугатилади ва барча функциялари Лойиҳани ижро этувчи агентликларнинг тегишли бўлинмаларига юклатилади.

    2025 йил 1 июнгача “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими экспертизадан ўтказилиб, ХМИ/ХҲМТ томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида электрон харидларни амалга ошириш бўйича махсус ахборот портали ишга туширилади ҳамда рақамли харид тартиб-қоидаларига ўтилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates