Натижада дубликат техник паспортни олиб ушбу ҳужжат билан тракторни “А.А.” МЧЖнинг тижорат банки филиалидан олинган 400 млн сўм кредити эвазига гаров сифатида қўйиб, гаровдаги тракторни дастлабки техник паспорти асосида бошқа фуқарога сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.