Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда қувурларда газ босими бир маромда бўлиб, республикамиз, хусусан, водий вилоятларида газ шохобчаларининг фаолиятини чеклашга ҳеч қандай асос мавжуд эмас.
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг талабига нисбатан 10-15 фоизга кўп табиий газ етказиб берилмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, айрим газ шохобчалари фаолиятида ноқонуний ҳолатлар, давлат ва истеъмолчилар манфаатларига зарар етказилаётгани аниқлангани, ҳозирда текшириш ишлари олиб борилаётгани боис улар фаолияти вақтинча тўхтатилган.