Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришдаги хато туфайли 18 киши ҳалок бўлди

    Ғазо секторида самолётдан нотўғри туширилган гуманитар ёрдам туфайли 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда анклав маъмурияти хабар берди.

    Уларнинг матбуот идораси баёнотига кўра, 12 киши денгизга тушиб қолган гуманитар ёрдам ўрамларини олмоқчи бўлганида ҳалок бўлган. Олти киши эса ташлаб кетилган қутиларни олиш учун юзага келган тиқилинч оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

    “Биз Америка маъмурияти ва Исроил оккупациясини очарчилик ва қамал сиёсати учун жавобгар деб биламиз”, дейилади Ғазо сектори расмийлари томонидан эълон қилинган баёнотда.

    Улар, шунингдек, гуманитар ёрдамни самолётлардан тушириш амалиётини яна бир бор танқид қилишди, шунингдек, уни етказиб бериш учун чегара пунктини бўшатиб қўйишга чақиришди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates