“Ғазодаги ҳалокатли вазият ва ишғол билан боғлиқ тартибсизликлар чоғида чоршанбага ўтар кечаси гуманитар ёрдам илинжида чиққан одамлар устига озиқ-овқат ташувчи юк машинасининг ағдарилиб кетиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳат олди”, дейилади хабарда.
Расмийларга кўра, исроиллик ҳарбийлар юк машинасини тегишли манзилга бориш учун аввал бомбардимон қилинган хавфли ва ўтиш мумкин бўлмаган йўлларга атайлаб йўналтирган, деб хабар берди ria.ru.








