Геология ва кон-металлургия соҳаларидаги режалар кўриб чиқилди

    Ҳукумат 29 апрел 2024 1667

    Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

    Мамлакатимизда геология соҳасига ҳар йили 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, манзилли дастурлар амалга оширилмоқда. Натижада ўтган йили тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 11 миллиард долларга етди.

    Лекин бу, асосан, қимматбаҳо ва рангли металлар йўналишида бўлиб, саноат учун муҳим минераллар бўйича фойдаланилмаган жуда катта захира мавжуд. Хусусан, юртимизда 32 турдаги шундай қазилма бойликлари бор.

    Шу боис 15 январь куни ўтган тақдимотда давлатимиз раҳбари бу йўналишдаги имкониятларни ишга солиш бўйича топшириқлар берган эди. Бугунги йиғилишда шу борада бошланган ишлар, режа ва таклифлар кўриб чиқилди.

    Бугун жаҳонда технологик вазият тез ўзгараяпти. Электромобил, “яшил” энергетика, электротехника саноатида камёб металларга талаб тобора ортиб бормоқда. Шунинг учун сўнгги йилларда жаҳон бозорида молибден, теллур, селен, графит нархлари кескин ошган.

    Президентимиз бу соҳадаги улкан имкониятларни кўрсатиб ўтди. Саноат учун муҳим минераллар хомашёси ҳамда уларнинг турини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

    Ҳозирда юртимизда 6 турдаги шундай маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бунга қўшимча платина, индий, ванадий металлари ҳамда вольфрам, молибден, рух, марганец каби минераллардан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар олиш имконияти бор. Масалан, авваллари ўзимизда бўлмаган кукун металлургиясида йилига 300 миллион долларлик, ускуналар ва бутловчи қисмлар йўналишида 100 миллион долларлик қиймат яратиш мумкин.

    Яқинда Европа Иттифоқи билан муҳим минераллар бўйича эришилган келишув бу борада катта бозор очади.

    Шулардан келиб чиқиб, мутасаддиларга хорижий эксперт ва инвесторлар иштирокида камёб металлар бўйича 500 миллион долларлик истиқболли лойиҳалар дастурини шакллантириш топширилди. Бу йўналишни илм билан ривожлантириш, шу мақсадда лойиҳа офиси ташкил этиб, етакчи институт ва илмий марказларни жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

    Йиғилишда Навоий кон-металлургия комбинатида қимматбаҳо металлар захирасини кўпайтириш режалари ҳам кўриб чиқилди.

    Мутасаддилар олтин захирасини ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятлари ҳақида ахборот берди.

    Президентимиз комбинатда ишлаб чиқариш таннархини 10-15 фоизга пасайтириш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Қимматбаҳо металлар соҳасида Илғор технологиялар илмий марказини ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates