баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

“Гидроксихлорохин” отлиққа ҳам йўқ! Бошқа дорилар нархи ҳам ерда эмас!

Сирдарё, Фарғона, Наманган, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимиз дорихоналарида ҳам “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, бошқа дорилар нархи ҳам худди бошқа вилоятлардаги каби — пандемия туфайли нархида ўсиш кузатилмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси шу йил 29 июль куни Республика махсус комиссияси томонидан уй шароитида COVID-19 инфекциясини даволаш учун тавсия этилган “Азитромицин”, “Аскорбин кислотаси”, “Гидроксихлорохин”, “Парацетамол” каби дори воситаларининг дорихоналарда сотувда мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, уларнинг нархи юзасидан жамоатчилик назорати тартибида мониторинг ишларини давом эттирди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг туман (шаҳар)ларида фаолият кўрсатаётган дорихоналар танланма усулда ўрганилганда уларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги томонидан тавсия этилган “Гидроксихлорохин” мавжуд эмаслиги, “Аскорбин кислотаси” 700–4000, “Парацетамол” 500–1500, “Азитромицин” 6000–34000 сўмгача сотилаётгани маълум бўлди.

Андижон вилоятидаги дорихоналарда “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Аскорбин кислотаси” 200–3500, “Парацетамол” 450–1000, “Азитромицин” 4500–36000 сўмгача баҳоланмоқда.

Бухоро вилояти ҳудудидаги дорихоналарда “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, “Аскорбин кислотаси” 4500–40000, “Парацетамол” 500–1500, “Азитромицин” 3000–40000 сўмгача сотилмоқда.

Жиззах вилоятидаги дорихоналарда ҳам “Гидроксихлорохин” топилмайди, “Аскорбин кислотаси” 1000–2000, “Парацетамол” 500–1000, “Азитромицин” 5000–15000 сўмгача сотувда мавжуд.

Қашқадарё вилояти ҳудудидаги дорихоналарда олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, “Гидроксихлорохин” мавжуд эмаслиги қайд этилди. “Аскорбин кислотаси” 500–5000, “Парацетамол” 400–1000, “Азитромицин” 5000–15000 сўмгача сотилмоқда.

Навоий вилояти дорихоналарида “Аскорбин кислотаси” 700–5000, “Парацетамол” 400–1000, “Азитромицин” 5000–15000 сўмгача сотилмоқда. “Гидроксихлорохин” эса мавжуд эмас.

Сирдарё, Фарғона, Наманган, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимиз дорихоналарида ҳам “Гидроксихлорохин” мавжуд эмас, бошқа дорилар нархи ҳам худди бошқа вилоятлардаги каби — пандемия туфайли нархида ўсиш кузатилмоқда.

Федерация томонидан жамоатчилик назорати тартибида COVID-19 инфекциясини уй шароитида даволаш учун зарурий дори воситалари нархи мунтазам ўрганиб борилади ҳамда бу борада кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates