Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби директори Азиз Умаралиев лавозимдан озод этилди

    Шу йилнинг 4 октябрь куни Спорт вазири Адкҳам Икрамов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

    Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Йиғилишда ҳудудий спорт ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари фаолияти ҳам танқидий таҳлил қилинди.

    Камчиликларга йўл қўйган айрим мутасаддилар лавозимдан озод этилиб, айрим раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди.

    Хусусан, Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби директори Азиз Умаралиев зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда оқсоқликка йўл қўйганлиги ҳамда фаолиятида йўл қўйган камчиликлари сабабли уни лавозимдан озод этиш масаласи кўриб чиқилди.

    Шунингдек, олдинги ҳайъат йиғилишларида ҳам бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлсада фаолиятида ижобий ўзгариш қилмаган спорт мактаблари мутасаддилари лавозимидан озод этилди.

    Бундан ташқари, ушбу йиғилишда номлари танқидий ўқилган спорт мактаблари директор ва ўринбосарлари сўнгги бор қатъий огоҳлантирилди.

    Агар йил якунигача ўзгариш бўлмаса, уларга ҳам кескин чоралар қўлланилиши таъкидланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates