«Глобал ривожланиш бўйича ташаббус»нинг Дўстлари гуруҳи Вазирлар йиғилишида

    Халқаро ҳамкорлик 22 сентябр 2022 1139

    2022 йил 20 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И раислигида «Глобал ривожланиш бўйича ташаббус»нинг Дўстлари гуруҳи Вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.

    Тадбирда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатлари сиёсат идоралари раҳбарлари, БМТ муассасалари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

    Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида «Глобал ривожланиш бўйича ташаббус»нинг Дўстлари гуруҳи БМТ томонидан белгиланган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштириш бўйича фикр ва илғор тажрибалар алмашиш учун муҳим платформа эканлигини таъкидлади.

    Мамлакатимизда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш бўйича кун тартибини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

    Барқарор ривожланиш мақсадларининг ҳаётга тадбиқ этилишини тезлаштириш мақсадида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, яшил йўлаклар»ни ташкил этиш, истеъмол маҳсулотлари етказиб бериш тизимини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш таклиф этилди.

    Иқлим масалалари юзасидан мулоқотни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. Иқтисодиётни карбонсизлаштириш, чўлланишга қарши кураш, биологик хилма-хилликни сақлаш, муқобил энергияни ривожлантириш бўйича халқаро мажбуриятларни бажаришнинг самарали усулларини ўрганиш муҳимлиги қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates