Ғолиблар Буюк Британияга таълим саёҳатига жўнаб кетди

    Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови Республика босқичи ғолиблари Буюк Британияга йўл олди.

    Мамлакатимизда таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида хорижий тилларни чуқур ўргатишни ривожлантириш, ўқитувчи ва ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дунё бозорида рақобатбардош, ҳар томонлама етук кадрлар тайёрлашга замин яратди.

    Жорий йил 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг дастлабки — туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтганди. Унда жами 8065 та мактабнинг 40325 нафар ўқувчиси иштирок этди.

    Ўқувчиларнинг 37075 нафари инглиз, 1800 нафари немис, 1450 нафари француз тили бўйича баҳоланди. Иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш, ёзиш, гапириш ва ўқиш кўникмалари Буюк Британиянинг Cambridge Assessment English ташкилоти халқаро тестлари асосида синовдан ўтказилди.

    Танловнинг якуний босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 14 та мактабдан 70 нафар ўқувчи иштирок этди. Юнусобод туманидаги 97-мактаб жамоаси 1-ўринни эгаллади. Бухоро шаҳридаги 40-мактаб жамоаси иккинчи ва Олмалиқ шаҳридаги 5-мактаб жамоаси 3-ўринга муносиб деб топилди. 3-ўрин 300 миллион сўм, 2-ўрин эса 400 миллион сўм билан тақдирланди. 1-ўрин соҳиби бўлган жамоа 500 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритганди.

    Бугун ана шу танловнинг республика босқичи ғолиблари, жами 70 нафар ўқувчи ва 14 нафар чет тили ўқитувчиси Буюк Британияга таълим саёҳатига жўнаб кетди.

    Ҳафта давомида улар ушбу мамлакатнинг анъаналари, маданияти ва урф-одатлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, талабалар ва уларнинг ўқитувчилари Aнглиянинг етакчи университетлари — Кембриж ва Оксфордга саёҳат қилишади.

    Шунингдек, ҳафта давомида ташкиллаштирилган интеллектуал тадбирлар ёшларимизни унутилмас таассуротларга ошно этиши баробарида уларнинг хорижлик ҳамкорлар билан эркин мулоқотга кириша оладиган, дунёда рўй бераётган воқеалар ҳақида чет тилида ҳам ўз фикрини эркин баён эта оладиган етук ва салоҳиятли кадрлар бўлиб етишишига замин ҳозирлайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates