Кечанинг марказий жанги қозоғистонлик Геннадий Головкин ва мексикалик Сауль Альварес қарама-қаршилигида бўлиб ўтди.
Жанг 12 раунд давом этди. Унда Сауль Альварес очколар ҳисобида (116:112, 115:113, 115:113) Головкинни мағлуб этди ҳамда ўзига тегишли бўлган супер ўрта вазндаги WBA, WBC, WBO ва IBF камарларини сақлаб қолди.
Мазкур бокс кечасида бир қатор учрашувлар ҳам ўтказилдики, ўзбекистонлик бокс ихлосмандлари диққат марказида бўлган баҳслардан бири қозоғистонлик Али Аҳмедов ва бир пайтлари кутилмаганда ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевни мағлуб этган Габриэль Росадо ўртасида кечди.
Бу сафар Росадонинг омади чопмади. Али Аҳмедов очколар ҳисобида устун келди.