Лого Лого-пв-уз

    Грета Тунберг ва юзлаб эко-фаоллар Швецияни иқлим сиёсати учун судга беришди

    Яшил сайёра 26 ноябр 2022 676

    Швециялик фаол Грета Тунберг ва Auroras ёшлар экологик ҳаракатининг 600 дан ортиқ аъзоси Швеция устидан ҳукуматнинг иқлим сиёсати юзасидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Тунберг Twitter саҳифасида маълум қилди.

    Даъво аризасида Швециянинг иқлим сиёсати унинг конституцияси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясини бузаётганлиги қайд этилган, деб ёзади Bloomberg.

    "Швеция давлати ҳозирги ва келажак авлодлар учун қулай муҳит яратилишига олиб келадиган барқарор ривожланишга кўмаклашиш бўйича конституциявий талабни бажармаяпти", — дейилади аризада. 

    Фаоллар ўз талабларини норозилик марши билан қўллаб-қувватлади, фотосуратлар Тунберг ижтимоий тармоқларида эълон қилинди.

    "Бизда иқлим ва экологик инқироз оқибатларидан узоқ муддатли ҳимояни таъминлайдиган қонунлар йўқ, аммо биз мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, инқирозга учраганимиз ҳақида хабардорликни ошириш ва буни ўзгартиришга ҳаракат қилишимиз керак", — дейди Тунберг Швециянинг Dagens Nyheter газетасига берган интервьюсида.

    Bloomberg маълумотларига кўра, атроф-муҳит фаоллари аллақачон бошқа мамлакатлар ҳукуматларига қарши ҳудди шундай даъволар билан чиқишган. Хусусан, 2019 йилда Нидерландия суди ҳукуматни глобал исиш оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт деган қарорга келган.

    Маълумот ўрнида, 2017 йилда Швеция иқлим тўғрисидаги қонунни қабул қилган, унга кўра ҳукумат 2045 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва углерод нейтраллигига эришиш устида ишлаши талаб этилади.

    No date selected
    феврал, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates