Грузия портлари Ўзбекистон учун Европа ва Америкага йўл очади

    Транспорт 20 феврал 2023 1620

    Ўзбекистон юкларини Поти ва Батуми портлари орқали узлуксиз ташувларини таъминлаш чоралари кўриляпти.

    Жорий йил 15–17 февраль кунлари Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилигидаги Ишчи гуруҳнинг Грузияга ташрифи давомида мамлакат Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазирлиги, «Грузия темир йўллари» АЖ, Поти ва Батуми портлари раҳбарияти, портдаги хусусий терминал вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

    Грузиянинг Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири ўринбосари Гурам Гурамишвили билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юкларини Грузия портлари орқали Европа ва Америка қитъаси давлатларига ташувларини узлуксиз ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашувда шунингдек, юк ташувлар харажатини ва муддатини қисқартириш, тариф имтиёзларни кенгайтириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

    Томонлар Поти ва Батуми портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашди. Учрашувларда муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишлари доирасида томонлар келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates