Гулистон тиббиёт кластерида яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

    Саломатлик 1 май 2022 2636

    Сирдарё вилояти Гулистон тиббиёт кластерида чаноқ сон суягини емирилиши билан боғлиқ эндопротезлаш амалиёти ўтказилди.

    Авваллари пойтахтдаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида амалга оширилган юқори технологик оператив ва консерватив даволаш усулларини талаб этадиган операциялар олис ва чекка ҳудудларда ҳам йўлга қўйилган.

    Бундай амалиётларнинг ҳудудларда ўтказилаётгани айниқса бемор ва унинг яқинлари учун катта қулайликлар туғдиряпти.

    Сирдарё вилоятидаги Гулистон тиббиёт кластерида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассислари томонидан ўта ноёб, юқори технологик оператив консерватив даволаш усулини талаб этиладиган чаноқ сон суягини емирилиши билан боғлиқ эндопротезлаш амалиётини 2 нафар фуқарода муваффақиятли ўтказилди.

    Жарроҳлик амалиётида Гулистон тиббиёт кластерининг нейротравматология бўлими травматологлари ҳам иштирок этди.

    Ушбу, мураккаб, юқори технологик жарроҳлик амалиёти имтиёзли йўлланмага эга бўлган шахсларга Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан тиббиёт муассасаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, кафолатланган пакет доирасида амалга оширилди. Беморларга операция учун кетадиган барча харажатлар эса давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    Шуни айтиб ўтиш жоизки, муолажанинг бундай тизимли йўл билан амалга оширилиши натижасида тиббий хизматлар бозорида очиқлик ва шаффофлик муҳити вужудга келишди. Энг муҳим жиҳатларидан бири, аҳолининг тиббий ёрдам учун тўғридан-тўғри тўловлар даражасини камайтириш имконини берди.

    — Бу каби, юқори технологик оператив ва консерватив даволаш усулларини талаб этадиган суяк сон суяги емирилиши билан боғлиқ эндопротезлаш амалиётини ўтган йили йўлга қўйганмиз, — дейди Гулистон тиббиёт кластери нейротравматология бўлими, травматологи Севара Отаева.— Жорий йилнинг ўзида шу турдаги операциялардан 10 тасини ўтказдик. Бунда бизга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари ниҳоятда қўл келяпти. Ушбу марказ мутахассислари билан маҳорат дарси тариқасида ўтказган операция ҳам муваффақиятли амалга оширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates