Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, воқеага ҳакамнинг баҳсли қизил карточка кўрсатгани, кейин эса жамоалардан бирининг дарвозасига пенальти белгилагани мухлислар ўрасида муштлашувнинг юзага келишига сабаб бўлган.
Полиция уларни ажратиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Шу боис мухлислар стадиондан қочишга шошилишди ва чиқиш жойларида тирбандлик пайдо бўлди. Кўпчилик бўғилишдан ёки ташқарига чиқишга уринаётганда стадион деворидан йиқилиб ҳалок бўлди, хабар беради report.az.
Жасадларни аниқлашдаги қийинчиликлар қурбонларни аниқ ҳисоблашни қийинлаштирмоқда.
“У ерда 100 га яқин жасад бор. Баъзилари коридорларда полда ётибди. Ўликхона тўлиб кетган”, деди шифокорлардан бири AFPга.