“Ҳаж” ва “Умра” зиёратлари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

    Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилди.

    Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1966 й.т. О.С. маҳаллий фуқаро ҳамдаунинг онасини туризм йўналишида фаолият юритувчи МЧЖ орқали 2025 йилги “Ҳаж” мавсумида Саудия Арабистонига фарз амалларини бажариш учун юбориш эвазига 10 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвийдалиллар билан ушланди.

    Бошқа ҳолатда эса, Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси таъсисчиси Ғ.А. тегишли лицензиягаэга бўлмасада, Сирдарё туманида яшовчи фуқаро ва унинг 4 нафар қариндошини “Умра” зиёратига юбориш эвазига 6000 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 400 АҚШ доллари ва 1,3 млн. сўм олаётган вақтида ушланди.

    Бундай ноқонуний ҳолатлар Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилди. Хусусан, Сариосиё туманидаги сайёҳликфирмаси ишчиси Д.Р. ҳеч қандай ваколати бўлмасада, маҳаллий фуқарони “Умра” амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 1100 АҚШ доллари ва 200 минг сўм олаётган вақтида ушланди.

    Денов шаҳридаги сайёҳлик фирмаси раҳбари Ш.Қ. 1975 й.т. фуқарони “Умра” сафарига юборишни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 млн. 280 минг сўм олган вақтида ушланган бўлса, Денов туманида яшовчи, 1990 й.т. Х.Н. ўзганинг ишончига кириб, унга ўзи ишлаётган сайёҳлик йўналишидаги МЧЖ орқали “Умра”га боришлик учун имтиёзли йўлланмаси борлигини айтиб, уни Саудия Арабистонига зиёратга юбориш эвазига 1200 АҚШ доллари ва 650 минг сўм олаётган вақтида қўлга олинди.

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates